Хонанда Муниса Ризаева ўзи билан ишлайдиган маъмурларини тез-тез ўзгартириб туриши барчага маълум. Унинг навбатдаги маъмури Иброҳим Аҳмедов билан уришиб қолишига нима сабаб бўлди?
Бу саволга хонанда “Тасвир” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“ Бунинг сабабини яшириб ўтирмайман. Иброҳим мен билан ишлаётган пайтда бараварига бошқа бир хонанда қиз билан ҳам ишлашни бошлаб юборибди. Мен эса бундан бехабар қолдим. Маъумр фақат бир хонанда билан ишлагани маъқул, деб ўйлайман. Чунки, ўзимизга яраша ижодий сирларимиз, ўз иш режамиз бўлади. У менинг маъмурим эди, бунинг учун ойлик оларди. Яширинча бошқа хонанда билан ишлаши тўғри эмаску?! Бу ҳақда ростини айтса ҳам бўлардику?! Хонанда яхши ишчини ҳеч қачон шунчаки бўшатмайди?”—дейди хонанда.





