АсосийDunyo

КХДР АҚШни тўнтаришга тайёргарлик кўраётганликда айблади

Расмий Пхеньян БМТ хавфсизлик Кенгаши йиғилиш ўтказишини талаб қилмоқда. Бу ҳаракат АҚШнинг тўнтаришга тайёргарлик кўраётгани билан изоҳланди, деб ёзади “Lenta.ru”. 

БМТ хавфсизлик Кенгашидаги КХДР вакили Ча Сон Нам Кенгаш раҳбари номига хат йўллади. Мазкур хатда у Вашингтон ва Сеулни Шимолий Корея ҳукуматини тўнтаришга ва унинг ижтимоий қурилишини ўзгартиришга тайёргарлик кўраётганликда айблади.  Бунга Шимолий Корея чегараларида ўтказилаётган Америка-Корея ҳамкорликдаги ўқув-машғулотлари сабаб бўлган. АҚШ ва Корея Республикасига хизмат қилувчи ҳарбийларни тайёрлашга қаратилган мазкур машғулотлар ҳар йили ўтказилади. 2016 йилда уларда 300 минг нафар Жанубий Кореялик ва 17 минг нафар америкалик аскарлар, денгизчи ва учувчилар иштирок этади. 

Пхеньян мазкур машғулотларнинг ўтказилишига тиш тирноғи билан қаршилик билдирмоқда. Мамлакат ҳукуматининг фикрига кўра, мазкур ҳаракатлар ортида КХДРга ҳужум қилишга тайёргарлик кўриш режаси ётибди.

    Бошқа янгиликлар