АсосийJamiyat

Солиқчилар дам олиш кунисиз ишлашади

Тошкент шаҳар солиқ инспекцияси 1 апрель кунига қадар дам олиш кунисиз ишлашни йўлга қўйди, деб хабар берди "Норма" нашри. 

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси 1 апрелга қадар Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги солиқ қўмиталари дам олиш кунисиз хизмат олиб боришини эълон қилди. Бу иш солиқ идораларига даромадлари тўғрисида декларацияни топшириши лозим бўлган фуқароларга қулайлик туғдириш мақсадида йўлга қўйилди. 

Ҳудудий солиқ инспекциялари ҳар кунгидан 2 соат кўпроқ фаолият олиб боришади. 

Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг ўтган йилги даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш муддати 2016 йил 1 апрелга қадар белгиланган. Даромадлари тўғрисида декларацияни топширмаган ёки кечиктирган фуқаролар Маъмурий жавобгарликка тортилиб, жарима ундирилади.

    Бошқа янгиликлар