2004 йилда Ироқда террорчилар асирига айланган япониялик журналист Дзюмпей Ясуданинг Сурияда ўғирлангани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеороликка асосланиб, “Вести” нашри хабар бермоқда. Мазкур видеороликни тармоққа жойлаштирган шахс уни “Жабҳат ан-нусра” террорчилик ташкилотидан олганини айтган.
Роликда япониялик журналист инглиз тилида ўзини таништиради ва туғилган кунини айтади. Шундан сўнг у ўз яқинларига мурожаат қилади.
“Мен сизларни яхши кўраман ва сиз билан суҳбатлашмоқчиман”,— дейди журналист.
Япония ҳукумати Ясуданинг Сурияда асирга олингани ҳақидаги маълумотларни ҳали тасдиқлаганича йўқ.
“Биз унинг асирга олингани ҳақидаги маълумотларни тасдиқламаймиз. Биз ахборот тўплашда давом этамиз”— деди ҳукумат вакили.





