Осиё чемпионлар лигаси “В” гуруҳи 3-турида “Бунёдкор” ўз майдонида ҳамда “Зобаҳан” футболчиларини қабул қилди.
Анчагина қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувда ҳисоб очилмади ва “Бунёдкор” ўз майдонида атиги 1 очкога эга бўлди.
“Қалдирғочлар” ўзини анчагига қийин аҳволга солиб қўйди. Энди гуруҳдан чиқиш учун бўлажак барча ўйинларда ғалаба қозониш керак бўлади.
ОЧЛ–2016, “В” гуруҳи, 3-тур
“Бунёдкор” – “Зобаҳан” — 0:0
“Бунёдкор”: Мурод Зухуров, Акром Комилов, Шакер Зуаги, Сато Минори, Баҳодир Насимов, Дилшод Аҳмадалиев, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Булят Юрица, лександр Алимпиевич, Виктор Карпенко.
“Зобаҳан”: Муҳаммадрашид Мазаҳери, Волид Исмоил, Ходи Муҳаммади, Қосим Ҳададифар, Кавеҳ Ризои, Муртазо Табризи, Эҳсон Паҳлавон, Маҳди Маҳдипур, Али Ҳамам, Маҳди Ражабзода, Воҳид Муҳаммадзода.





