1 апрелдан Тошкентда иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш тизимиининг янги тарифлари жорий этилади.
Мазкур маълумотни “Тошиссиққуввати” корхонаси тасдиқлади. Янги тарифга кўра, иссиқ сувнинг кубометр ҳисоблагич ўрнатилган уйлар учун 3174.05 сўмдан 3459, 90 сўмгача оширилади ва ҳисоблагич ўрнатилмаган уйлар учун киши бошига ойига 13511,73 сўмни ташкил қилади.
Марказий иситиш тарифи эса 1 кв метр учун 1169,70 сўмга оширилади.
Сўнгги марта иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш тизимининг тарифлари 2015 йилнинг 1 октябрида оширилган эди.





