АҚШнинг Лос-Анжелес штатида яшовчи Россия ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган шахс Америка суди томонидан 150 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
2015 йил ноябрь ойи бошларида 58 ёшли Юсуф Абрамов 2009-2010 йилларда содир этилган вояга етмаганлар биланг жинсий алоқа қилиш бўйича жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
2009 йилда Абрамов Россияга бориб, у ерда 12 ёшли қизни зўрлайди. У қизчани бўлган воқеа ҳақида кимгадир айтгудек бўлса, ўлдиришини айтиб қўрқитади.
2010 йил март ойида Абрамов ва унинг шериклари яна уч нафар қизни зўрлаган. Бу қизлар ҳам аввалгидек ўлдириш билан таҳдид қилинган.
Абрамов 2014 йилда ҳибсга олинган эди.





