Бугун, 14 март куни эрта тонгда таниқли хонанда Шаҳнозабону ҳаётдан кўз юмди.
Санъаткорнинг ҳамкасблари берган маълумотларга кўра, 42 ёшли хонанда яқинда умуртқа бўйин соҳасида оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.
Шаҳнозабонунинг рақамига қўнғироқ қилганимизда унинг қизи Умида гўшакни кўтарди ҳамда ушбу машъум хабарни тасдиқлади.
Шаҳнозабону бугун Асрда сўнгги манзилга кузатилади.
Бизда мавжуд маълумотларга кўра, хонанда яқинда яна Қозоғистонда модда алмашинуви билан боғлиқ яна бир операцияни бошдан кечириб, яна санъатга қайтишни режалаштирган.
Фурсатдан фойдаланиб, “Даракчи” таҳририяти марҳуманинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.





