Тошкент шаҳри Бошлиқ мавзесидаги Кичик Халқа йўлида учта автомобиль оқ рангли Spark, Damas Epica автомобиллари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
Хабарга илова қилинган суратларда Spark автомобилини Damas уриб юборгани, ўз ўрнида унинг орқасидан келаётган Epica ҳам Damas`га келиб урилганини кўриш мумкин. ЙТҲ сабаблари ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Фойдаланувчилар изоҳларда ЙТҲ ёмғирли об-ҳаво шароитида тезликни ошириш оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин, дея тахмин қилмоқда.





