9-10 май кунлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон “Истиқлол” санъат саройида “Ҳар кунинг неъмат” дея номланган яккахон концерт дастурини тақдим этади.
“10 йиллик ижод, 10 йиллик муҳаббат, 10 йиллик бахт! Жуда катта ҳаяжон ила сизга атаганларим кўп”, - деб ёзиб қолдирди хонанда ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

Концерт дастурига чипталар 20 мартдан сотувга чиқади.





