АсосийSport

Швейцария ҳукумати Блаттер ва Платини иши бўйича айрим ҳужжатларни топиб олди

Франция футбол федерацияси штаб-квартирасида ФИФА ва УЕФА собиқ президентлари Зепп Блаттер ва Мишель Платини иши юзасидан Швейцария ҳукумати тинтув-текширув ишларини олиб борди. Бу ҳақда championat.com хабар бермоқда.

Текширувлар натижасида Блаттер ва Платини амалга оширган ноқонуний пул ўтказмаларига боғлиқ айрим ҳужжатлар топилди. Блаттернинг айтишича, у барча пул ўтказмаларини Платинининг шахсий банк рақамига юбориш орқали амалга оширган. Шу сабабдан, у Франция футбол федерациясида тинтув олиб борилганини кутмаганди.

Қайд этиш керакки, ҳар икки мутасадди 2 миллион швейцар франкини ноқонуний равишда ўтказилганликда гумон қилинаётгани сабабли ўз лавозимидан истеъфо беришга мажбур бўлган эди.

Блаттер ва Платини аввалига 8 йилда футболга алоқадор барча ишлардан четлатилганди. Кейин эса уларнинг дисквалификация муддати 2 йилга қисқартирилган.

    Бошқа янгиликлар