Ўзбек эстрадаси ижодкорлари “Хонанда бўлмаганингизда ким бўлардингиз?” деган саволга жавоб беришди. Мазкур савол билан бир нечта таниқли хонандаларга мурожаат қилдик.
Демак, “хонанда бўлмаганимда...”
Улуғбек Раҳматуллаев:
“...рассом бўлардим”
Лола:
“ ...спортчи бўлардим”.
Шоҳруҳхон:
“Учувчи бўлардим. Бу менинг ушалмаган орзуим. Аммо барибир қачондир самолёт бошқариб кўраман. Орзуим рўёбга чиқишига ишонаман.
Нилуфар Усмонова:
“Менимча, уй бекаси ёки тадбиркор бўлардим.
Манзура:
“...Мен эса архитектор ёки дизайнер бўлардим. Осмонўпар бино ва иншоотларнинг дизайнини яратардим.
Жахонгир Позилжонов:
“... ошпаз бўлардим”.
Сардор Раҳимхон:
“...болалигимдан қўшиқчи бўлишни орзу қилардим. Мен барибир хонанда бўлар эдим”.
Сарвар Азимов (Беном гуруҳи ):
“...дипломат бўлардим”.
Комил Фозилов ( Беном гуруҳи ):
“...футболчи бўлардим”.













