АсосийSUG'DIYONA

Сочида баланд пошна туфли кийган қизлар ўртасида югуриш мусобақалари ўтказилади

Баланд пошна туфли кийган қизлар Сочи тоғларида ўтказилган югуриш мусобақаларида қатнашишга таклиф этилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Бу ерда халқаро хотин-қизлар куни 7 мартдан бошланади. Аёлларни бир қанча сюрпризлар – гўзаллик салонлари, савдо дўконлари, тоғда жойлашган ресторанлар, турли шоулар кутади. Югуриш мусобақаларида 10 см.дан баланд туфли кийган қизлар қатнашишлари мумкин. Мусобақа қатнашчиларига 8 март куни трассанинг ўзида атиргуллар совға қилиниши кўзда тутилган. Бундан ташқари Сочи тоғларида това ирғитиш ва қордан қорбобо ясаш каби ҳазил мусобақалар ҳам ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар