“Барселона” ва “Наполи” клублари ҳамда Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Марадона айни дамдаги Каталон клубида тўп суриш истаги борлигини айтиб ўтди.
- Мен ҳозирги “Барселона”да тўп суришни хоҳлардим. Шу билан биргаликда, ушбу жамоани мағлуб қилишга ҳам йўқ демасдим. Неймарга келадиган бўлсак, у яқин келажакда “Олтин тўп”га эришади , — дейди Марадона.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина сафида чемпион бўлганди.





