Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Қозоғистон Суперкубоги баҳсини бошқариб бориши маълум бўлди.
2016 йилнинг 8 март куни Остона шаҳрида жойлашган “Остона-Арена” стадионида Қозоғистон Суперкубоги учун “Остона” ва “Қайрат” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Унда, ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Globe Soccer Awards талқини бўйича 2015 йилнинг энг яхши ҳаками бўлганди.





