Forbes журналиниинг Америкада чоп этиладиган версияси ўтказган рейтингга кўра, Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг даромади бир йилда тўрт миллиард долларга камайди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Аммо бунга қарамай,машҳур тадбиркор дунё бойлари рейтингида биринчиликни қўлдан бой берганича йўқ. Билл Гейтсдан кейинги ўринни испаниялик миллиардер Inditex компанияси асосчиси Амансио Ортега 64,5 миллиард долларлик даромади билан эгаллаб турибди. Унинг даромади ўтган йилга нисбатан 500 миллионга ортган.
Таниқли америкалик инвестор Уоррен Баффет эса рейтингдаги учинчи поғонани сақлаб қолди. 85 ёшли тадбиркорнинг даромади 60,8 миллиард долларга тенг. Униинг даромадлари ўтган йилга нисбатан 12 миллиардга камайган.
Рейтингнинг тўртинчи ва бешинчи поғонасини мексикалик Карлос Слим Эл ва Amazon.com асосчиси Жефф Безос эгаллади.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг эса бир йил ичида ўнта ўринга юқорилаб, 44,6 миллиард доллар миқдоридаги даромади билан олтинчи ўринни забт этди.
Дунё бойлари рейтингининг ўнталигидан, шунингдек Oracle асосчиси 71 ёшли Ларри Эллисон, Bloomberg бош директори Майкл Блумберг ва Koch Industries корпорацияси акциядорлари Чарльз ва Дэвид Кохлар ҳам киритилди.





