Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 176 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 262 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 233 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи фуқаро Н.Мамадалиэвнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро А.Асқаровнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг 8 ёшли ўғлини куйган ҳолдаги жасади топилган. Бу ҳақда ЎзР Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар беради.
Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи фуқаро Р.Назарованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг
100 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида ушбу хонадонда яшаган Б.Алимбековни куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини йоддан чиқарманг.
Газ ва электр жиҳозлардан тўғри фойдаланинг, очиқ оловдан фойдаланишда эътиборсиз ва бепарво бўлманг!





