Ироқнинг Боғдод шаҳрининг шарқий туманларидан бирида теракт содир этилди. Теракт оқибатида 70 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиғи жароҳатланди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, даставвал бомба портлаган, сўнг ҳудкуш-террорчи омма орасига кириб, ўзини портлатиб юборган. Баъзи манбалар икки ҳудкуш-террорчининг портлатилгани ҳақида хабар бермоқда.
Теракт жавобгарлигини ДАИШ террорчилик ҳаракати ўз зиммасига олган.





