22-23 март кунлари галдаги жонли концертини ўтказишни режалаштираётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов касалхонага тушиб қолди.
“Ҳозирча кучли шамоллаш деб айтишмоқда шифокорлар, аммо ҳали аниқ ташҳис қўйилмаган”, дейди Шуҳрат Қаюмовнинг ўзи.
Шуҳрат Қаюмов ҳар гал концертолди қандайдир дардга чалинишини айтмоқда.
“Концертга тайёрланиши керак бўлган бир вақтда, дард билан курашиш жуда қийин”, - дейди у.
Айни дамда у касалхонада даволаниш билан биргаликда концерт дастурида ижро этадиган тароналар матнларни ёд олмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, санъаткорга шифо тилаймиз!
Ёдгорбек Юксал





