Актриса Зарина Низомиддинова аёл санъаткорлар орасида ишонган дугонаси йўқлигини тан олди, дея хабар бермоқда “Дарё” нашри.
“Ҳа, санъаткорлар орасида бирорта ҳам дугонам йўқ. Асосан эркак санъаткорлар — Шоҳруххон, ‘Беномдаги йигитлар билан дўстман”, — деди актриса.
«Бир қозонда қайнаётганларнинг ҳақиқий дўст бўла олишига ишонмайман», — дея қўшимча қилди актриса Зарина Низомиддинова.
Шунингдек, актриса “Актрисалар орасида ҳеч кимни ўзимга рақобатчи деб билмаслигим чин. Аммо бу менсимаслик эмас. Улар мен учун ҳамкасб. Ҳар бирининг ижодини ҳурмат қиламан”, — деди.





