Хонанда Лола Йўлдошева Instagram ижтимоий тармоғига янги суратини жойлаб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди:
“Хайрли тонг, азизларим! Қизлар, баҳор тобора яқинлашгани сайин биз ҳам чирой очиб бормоқдамиз. Бугун ўзингизни севинг! Бугун кунни ўзингиз-яъни энг севимли инсонга бағишланг! Ўзингизни хурсанд қилинг, сиз энг яхшисига муносибсиз, сиз-энг яхшисисиз! Ҳар биримиз Оллоҳ яратган дурдонамиз! Сизларни севаман!”
Хонанданинг мухлисларига аталган ушбу дил изҳорини ҳар ким ҳар хил қабул қилди. Кимдир севимли санъаткоридан эшитган сўзларидан мамнун бўлса, кимдир буни танқид остига олди.
Интернет фойдаланувчиларидан бири “Бу сўзларни қайси маънода айтганингиздан қатъий назар, мен барча қизларга ўзларини эмас, йигитларни севишни маслаҳат берардим”, деган изоҳ қолдирди.






