АсосийDunyo

Афғонистонда ҳудкуш-террорчи 11 кишини портлатиб юборди

Афғонистоннинг Кунар вилояти маркази Асадобод шаҳрида ҳудкуш-террорчи губернаторнинг уйи яқинида ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, яна 40 киши яраланган. Жабрланганларнинг аксарияти оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда. 

Теракт бугун 27 февраль куни тонгда шаҳар марказидаги майдонда содир этилган. Майдонга яқин ҳудудларда бир нечта ҳукумат бинолари жойлашган эди.

Бундан аввал 1 февраль куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида юз берган теракт оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

    Бошқа янгиликлар