АсосийSport

Хаби Алонсо солиқ тўламаганликда айбланмоқда

“Бавария” ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо Испанияда солиқ тўлашдан бош тортганликда айбланмоқда. Бу ҳақда goal.com нашри хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, испаниялик прокурор Хосе Хавьер Поло ушбу айбловни эълон қилган. Прокурор мана шу масала бўйича судга мурожаат қилиб, Алонсога нисбатан иш қўзғатишни сўраган. 

Прокурорнинг аниқлашича, испаниялик футболчи 2009-2011 йиллар давомида 3 млн евро солиқ тўламаган. У пайтда Алонсо “Реал” сафида тўп сурганди. 

Маълумот ўрнида, Хаби Алонсо жорий мавсумда “Бавария”нинг 27 ўйинида майдонга тушиб, битта гол киритишга муваффақ бўлган.

    Бошқа янгиликлар