АсосийShou-biznes

Райҳон "вафодоридан" айрилди

“Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этаётган хонанда Раҳон Ғаниева ўзининг “Инстаграм”даги саҳифаси орқали мухлисларидан ёрдам сўради.

Яъни хонанда Бен лақабли кучугининг йўқолиб қолганини айтиб, уни топганларга мукофот беришини маълум қилди. 

“Бен лақабли 5 ёшли кучугим йўқолди. Зоти-сариқ ретривер. Топганлардан мукофот эвазига қайтариб беришларини сўрайман”, —деб ёзди хонанда.

Изоҳларда эса хонанданинг мухлислари кучукнинг расмини бутун шаҳар бўйлаб тарқатиб чиқиш орқали уни топишга ёрдам беришларини айтишди.

    Бошқа янгиликлар