АсосийShou-biznes

80 ёшли Армен Жигарханян 36 ёшли мухлисасига уйланди

Актёр Армен Жигарханян 36 ёшли маҳбубаси, ўзи асос солган драматик театр директори Виталина Цимбалюк-Романовская билан қонуний никоҳдан ўтди, деб хабар берди “Lady.mail.ru” нашри. 

Улар тўйни тор доирада нишонлаб, тантанага фақат энг яқин инсонларинигина таклиф этишди. 

Бу Армен Жигарханяннинг учинчи никоҳи, Виталина ёшлигидан Армен Жигарханяннинг ашаддий мухлиси бўлган. У болалик орзуларини рўёбга чиқариш мақсадида Киевдан Москвага кўчиб келиб, актёр билан танишган. Уларнинг орасидаги илиқ муносабатларни актёрнинг синглисидан бошқа ҳеч ким билмаган. Жигарханян касал бўлиб шифохонага тушиб қолмаганда, бундан кўпчилик хабар топмаган бўларди. Виталинанинг айтишича, ҳақиқий ҳис-туйғулар ҳар қандай қийинчиликни енгиш хусусиятига эга.

    Бошқа янгиликлар