АсосийShou-biznes

Жоли ва Клуни чиройли кексайган юлдузлар рўйхатига киритилди

Mashable нашри чиройли кексайган машҳур юлдузлар рўйхатини эълон қилди. 

Нашрнинг таъкидлашича, уларнинг ёши ўтган сари қиёфалари гўзаллашиб бормоқда.

“Gazeta.ru” нашрининг ёзишича, ушбу рўйхатга 40 ёшли Анжелина Жоли, 54 ёшли Жорж Клуни, 46 ёшли Женнифер Лопес, 73 ёшли Харрисон Форд ва 40 ёшли Шарлиз Теронлар киритилган. 

Бундан ташқари рўйхатдан 70 ёшли Хелен Миррен, 43 ёшли Идрис Эльба, 49 ёшли Хэлли Берри ва 44 ёшли Жада Пинкетт Смитлар ҳам ўрин олган. Машҳур 49 ёшли Сальма Хайек, 43 ёшли София Вергара ва 44 ёшли Жон Хэммлар ҳам рўйхат тузувчилар эътиборидан четда қолмади.

    Бошқа янгиликлар