АсосийShou-biznes

Режиссёр ва актриса муносабатлари ошкор бўлди

Актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров севгилиси ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Бир неча кун аввал актриса Шахзода Муҳаммедова ўзининг «Инстаграмм»ига узук суратини қўйиб, «Ҳамкасб дўстимдан совға!» дея изоҳ қолдирган эди. Бир неча бор сўраганимизда ҳам у узук совға қилган дўсти кимлигини айтмади.

Куни кеча Азамат Аҳроров барча сирларни ошкор қилди. Шаҳзода ва Аҳрор бир неча ойдан бери севишиб юришган экан. 

Азамат Шаҳзодани қўлини сўрашга ҳам улгурган. Икки ёш совчилик ва туй масалаларини ота-оналарга қолдиришган. Тўй қачон бўлиши эса ҳозирча ноъмалум. 

Ёдгорбек ЮКСАЛ

    Бошқа янгиликлар