АсосийSUG'DIYONA

Оналар учун ақлли болалар аравачаси ишлаб чиқарилади

Индиэгого сайтида Смартбе — ақлли болалар аравачасини ишлаб чиқариш учун маблағ тўплай бошлаганлари маълум қилинган.

Шуниси қизиқки, болалар аравачаси ота-оналар билан бирга, автоматик тарзда (аниқроғи, Андроид ОТ ёки иОС асосида смартфон ёки ақлли соатларга боғлиқ ҳолда) ҳаракатланишга қодир бўлиб, тезлик ва ҳаракат йўналишига мувофиқ амал қилади. Шу тариқа, ақлли болалар аравачаси онага эргашиб, тоза ҳавода сайр этишда ҳамроҳ бўлиши мумкин.

Болалар аравачасининг афзалликлари қаторига ёмғирдан, қуёш тафтидан ҳимоя қилишдаги ғамхўрлигини киритиш мумкин, мусиқа учун киритилган қатор акустик тизимлари, болалар овқатини ишитиш учун махсус бўлими ҳам мавжуд. Ҳимоя пардаси электр симлари асосида очилиб, ёпилади. Шунингдек, электр симида болалар аравачасининг ўзи ҳам тахланиб, йиғилади ва ишга шайланади, бу ҳақда Uzinfocom.uz сайти ёзади.

Ақлли болалар аравачаси хавфсизлик камари ва ғилдираб кетиб қолишига қарши тизим билан жиҳозланган бўлиб, агар ақлли болалар аравачаси смартфон назоратидан четга чиқиб кетса, мустақил ишлай бошлайди. Болалар аравачасида камера ўрнатилган бўлиб, смартфон экранидан болани назорат қилиш мумкин, микрофон эса болалар аравачаси ичидаги овозларни эшитиш имконини беради. Бундан ташқари, болалар аравачаси ёнида сигнал чироқлари ва бошқарув пулти ҳам мавжуд.

Ишлаб чиқувчилар болалар аравачасида барча функциялар моторлаштирилганлиги, шу билан бирга, қўлда ҳам ишлатиш мумкинлигини таъкидлайдилар, яъни болалар аравачаси аккумулятори ишдан чиқиб қолмайди. Айтгандек, бир қувват олиш кучига асосан беш-олти соат фойдаланиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар