АсосийDunyo

ДАИШ жангарилари Facebook ва Twitter асосчиларига таҳдид қилди

ДАИШ террорчилик ташкилоти жангарилари Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари асосчиларига қаратилган таҳдидлар акс эттирилган видеороликни тарқатди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Telegram мессенжерида тарқалган видеороликда иккала ижтимоий тармоқ асосчилари Марк Цукерберг ва Жек Дорсининг ўшқ билан илма-тешик қилинган суратлари акс эттирилган.  

Видео муаллифлари  “Сайтлари йўқ қилингандан кейин Цукерберг ва Дорсининг ҳам исмларини ўчириб ташлаш” билан таҳдид қилган.

Бундан ташқари, лавҳада фойдаланувчиларнинг саҳифаларига кирилиб, эгаларининг суратлари ўзгартирилиши, ташвиқий материаллар жойлаштирилиши кўрсатилган. Террорчилар Facebook’даги 10 мингдан ортиқ индивидуал саҳифа, 150 гуруҳ ҳамда Twitter’даги 5 мингдан ортиқ саҳифаларга шу йўл билан кириб олганларини иддао қилган.

    Бошқа янгиликлар