Буюк Британия, Финляндия ва польшалик психологлар эркаклардаги қайси хусусиятлар аёлларга кўпроқ ёқиши юзасидан тадқиқот ўтказишди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Тадқиқот натижалари Evolution and Human Behaviour журналида чоп этилди.
Мутахасисларнинг фикрига кўра, аёлларга эркаклардаги бир қатор салбий жиҳатлар хуш ёқади.
Шундай қилиб, бу салбий хусусиятлар нарциссизм, макиавеллизм ва психопатияда намоён бўлади.
Нарциссизм ўз ичига калондимоғлик, ғурур, ўзини ҳаддан зиёд яхши кўриш каби жиҳатларни ўз ичига олади.
Макиавеллизм тушунчасининг замирида манипуляция, ёлғончилик ва ўз қизиқишларига ҳаддан зиёд берилиш кабилар ётади.
Психопатия эса юраксизлик, шафқатсизлик, худбинлик, жаҳлнинг тез-тез намоён бўлиши каби жиҳатларни ўз ичига олади.
Психологларнинг фикрига кўра, аёллар аксарият ҳолларда гавдали ва кенг юзли эркакларни ёқтириб қолишади. Бундай ташқи кўринишга эга бўлган эркаклар эса юқорида санаб ўтилган салбий хусусиятлардан камида иккитасига эга бўлишади.
Сўровномада 2370 нафар аёл иштирок этган. Психологлар салбий жиҳатларга эга бўлган эркакларнинг суратлари кўрсатилиб, улардан бирини танлаш сўралган.





