АсосийJamiyat

Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати холдинги ташкил этилди

Бу холдинг таркибига 176 та озиқ-овқат, ёғ-мой ва гўшт-сут маҳсулотлари корхоналари киритилади. Холдинг қошида бундан ташқари, озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция ва модернизация қилиш жамғармалари ҳам тузилади, дея хабар берди “РИА Новости”.  

“Ўзозиқовқатсаноатхолдинг” компанияси тугатилган (“Пищепром”)Ўзбекистон озиқ-овқат корхоналари ассоциацияси таркибида ташкил этилган. Президент Ислом Каримовнинг бу қарори 22 февраль, душанба куни эълон қилинди. Қарорда “Ўзозиқовқатсаноатхолдинг” компанияси таркибига ўз хоҳишига биноан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи айрим хусусий корхоналар ҳам кириши мумкинлиги кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар