АсосийSport

Жанлуижи Буффон қайси учта АПЛ гранди уни сотиб олмоқчи бўлганини айтди

“Ювентус” жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон уни сотиб олмоқчи бўлган учта АПЛ жамоалари ким эканини айтиб ўтди.  

“Фаолиятим давомида Англиянинг учта гранд клуби менга қизиқиш билдирган. 20 ёшимда Арсен Венгер билан учрашганман ва у “Арсенал”га ўтишимни сўраганди. “Парма”да тўп сурганимда “Манчестер Юнайтед” менга қизиқиш билдирган. Энг жиддий қизиқиш эса “Манчестер Сити” томонидан бўлган”, - дейди италиялик тажрибали посбон.

Маълумот ўрнида, 38 ёшли Буффон 2001 йилдан буён туринликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 

Манба: Uff.uz

    Бошқа янгиликлар