АсосийSport

“МЮ” ван Галнинг тақдиридан қатъий назар Обамеянгни харид қилишга уриниб кўради

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти ёзда Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб олишга уриниб кўради.

Independent нашрининг маълумотига кўра, клуб “МЮ”нинг амалдаги устози Луи ван Галнинг тақдиридан қатъий назар трансферни амалга оширишни мақсад қилиб қўйган.

Манбада айтилишича, инглиз гранди габонлик ҳужумчи учун 60 миллион фунт стерлингдан воз кечишга тайёр.

Таъкидланишича, голландиялик мутахассис катта эҳтимол билан келаётган ёзда “Олд Траффорд“ни тарк этади.

Аввалроқ, “Боруссия” ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке, клуб Обамеянгни ҳатто 100 миллион еврога ҳам сотмаслигини айтганди.

Манба: Uff.uz

    Бошқа янгиликлар