АсосийSUG'DIYONA

Бармоқларингиз узунлиги сиз ҳақингизда нима дейди?

Қўлингизга қаранг ва кўрсаткич бармоқ билан номсиз (тўртинчи) бармоқнинг узунлигини солиштиринг. Энди жавобларни ўқинг:

1. Кўрсатгич бармоқ номсиз бармоқдан калтароқ бўлса.

Бундай одамлар кўриниши кўркам, жозибадордирлар. Гаплари маъноли бўлади. Одамларнинг диққатини осонгина жалб қила оладилар. Улар бошқаларга қараганда журъатли, таваккал қилишга ўч ва муаммоларни осонгина ҳал қила оладилар. Уларнинг ўзига хос сифатлардан яна бири- суҳбатдошларига нисбатан хамдард ва қайгъудош бўла олишларидир. Бундай одамлардан ажойиб муҳандис, олим ва кроссворд усталари етишиб чиқадилар.

2. Кўрсатгич бармоқ номсиз бармоқдан узунроқ бўлса.

Бундай одамлар ўзига ишонган бўладилар. Ўзлари мансуб бўлган табақадан роҳатланадилар, бекорчи ишлар билан безовта қилишларини ёқтирмайдилар. Бизнес учрашувими ёки ишқий муносабатми, фарқи йўқ, улар ҳеч қачон биринчи бўлиб ташаббус кўрсатмайдилар. Аммо эътиборни қадрлайдилар ва мақтов ҳамда илтифотларни хуш кўрадилар.

3 Кўрсатгич ва номсиз бармоқларнинг узунлиги бир хил бўлса.

Бундай бармоқ сохиблари сулҳпарвар ва кўнгли очиқ одамлардир, зиддиятларни ёқтиришмайди. Турмуш тарзлари батартиб, ҳамма билан муроса қила оладилар. Бундай одамлар яқинларига садоқатли, ишда эса фидокордирлар. Лекин эҳтиёт бўлинг, жаҳли чиқса лов этиб ёниб кетади, шунинг учун доим уларнинг тарафида бўлинг.

    Бошқа янгиликлар