Рим Папаси барча мамлакатларга ўлим жазосини бекор қилишни сўраб мурожаат қилди, дея хабар берди “Euronews” нашри.
У Ватиканнинг Авлиё Пётр майдонида якшанба хутбасида “олий жазо”га доир мавзуни кўтарди. Жорий йил Рим-католик черковида “Меҳр-шафқат” йили деб эълон қилинганлиги сабабли Рим Папаси ўлим жазосини бекор қилишни сўради.
У “Инсон жиноятчи бўлса ҳам Яратган берган умрни яшашга ҳақли, замонамизда жиноятчиликка қарши курашиш учун инсонни қатл этиш шарт эмас”, дея фикр билдирди.
Amnesty International ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотининг берган маълумотига кўра, бугунги кунда 22 мамлакатда ўлим жазоси ҳали ҳам қўлланилади.





