АсосийShou-biznes

Раққоса Шодиёра Омонова турмушга чиқаётганини маълум қилди

Раққоса Шодиёра Омонова Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали турмуш чиқаётганини маълум қилиб, “фотиҳа тўйи” учун келтирилган совға-саломларнинг суратини жойлади.

“Qalampir.uz” сайти раққоса билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.

 “Турмушга чиқаётганим рост. Бироқ ҳали тўй куни маълум эмас. Бўлажак турмуш ўртоғимнинг оила аъзолари куз ойларини маъқул кўришяпти”,— деди Шодиёра Омонова.

Шунингдек, раққоса бўлажак турмуш ўртоғининг санъат соҳасида фаолият юритмаслигини ҳам айтиб ўтган.

Маълумот учун, Шодиёра Омонова “Эътироф-2014” тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши раққосаси” номинацияси ғолиби бўлган. У айни дамда “Тумор” рақс ансамблида фаолият юритиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар