АсосийDunyo

Фижи: “Уинстон” тўфони тропик оролга ажал уруғини сочмоқда

Тинч океаннинг Фижи қирғоқларида “Уинстон” тўфони ўн етти кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлди, етти балиқчи бедарак йўқолган, дея хабар берди “Вести” нашри. 

Инсонларнинг ўлимига тўфон оқибатида вайрон бўлган биноларнинг синиқлари сабаб бўлган. Ҳалок бўлганларнинг ярми сувга чўкиб кетган. Тўфоннинг тезлиги соатига 22 километрни, бўроннинг шиддати баъзи жойларда соатига 325 километрни ташкил этган. Қурбонлар сони ошиб бормоқда. Оролда мактаблар ёпилган, халқаро парвозлар бекор қилинган.

    Бошқа янгиликлар