АсосийDunyo

Сайёҳ қиз кимсасиз, инсон оёғи етмаган оролда 19 кун яшади

Япониялик 22 ёшли Рейкко Хори (Reikko Hori) ўз ихтиёри билан Австралиянинг шимоли-ғарбидан етти минг километр узоқликда жойлашган Индонезия оролларидан бири бўлмиш Ампарода 19 кун яшади, дея хабар берди “lenta.ru” нашри. 

Осаколик бу қиз Docastaway компаниясидан саёҳатга чипта сотиб олди. Компания уни катталаштирувчи ойна, сув остида ов қилиш учун мўлжалланган қурол билан қирғоққа ташлаб кетди. Бундай таътил одамларни ҳамма шароити мавжуд бўлган дам олишдан воз кечишга ундайди. 

Рейкконинг айтишича, у жуда одамови қиз, жамоа орасида ўзини ноқулай ҳис қилади. Шунинг учун ёлғизликда дам олишга қарор қилган. Бундай сафарга жўнаш ундан кўп нарса талаб қилмади. У ўзи билан бор-йўғи бир иккита кийим олди, холос.

    Бошқа янгиликлар