Баъзи фикрларга кўра, Хилтоннинг исми Франция пойтахти Парижга бўлган муҳаббат ифодаси сифатида, аслида эса Техас штатидаги Париж шаҳри ҳурмати учун “Перис” деб аталган, дея хабар беради Elle.ru нашри.
Миш-мишларга кўра, Хилтон Майкл Жексоннинг қизи, адаши Перис Жексонга исмини ўзгартириш учун пул таклиф қилган.

У қирқ тўртинчи ўлчамдаги оёқ кийим кияди, гавда ўлчами эса 88-60-88 ни ташкил қилади. Хилтонлар сулоласининг ва Конрад Хилтон брендининг асосчиси Периснинг катта бобоси ҳисобланади.
У Перис туғилишидан икки йил олдин оламдан ўтган. Бобоси уч марта уйланган, иккинчи марта “Эркаклар кўзлари билан, аёллар қулоғи билан севади”машҳур ибораси муаллифи, Голливуд юлдузи Жа Жа Габорга уйланган. Бобоси Элизабет Тейлорга ҳам уйланиб, у билан роппа-роса бир йил яшаган. Онаси Кэти Хилтоннинг Майкл Жексон билан бир синфда ўқиб, яқин дўст бўлганлигини ҳамма ҳам билавермайди. Перис Мэрилин Монронинг ашаддий мухлисасидир.





