АсосийShou-biznes

Актриса Муқаддас Саъдуллаева оилавий ҳаётига путур етишига нима сабаб бўлганини айтди

Актриса Шаҳзода Муҳамедова Instagram’даги @mashhur_yulduzlar_oilasi саҳифаси фаолиятидан арз қилди, актриса Муқаддас Саъдуллаева эса бу Instagram-аккаунтни судга бермоқчи. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда.

«Instagram’даги @mashhur_yulduzlar_oilasi саҳифаси менинг хунук тушиб қолган эски суратларимни қўйиб, ғийбатга замин яратди. Яқин дугонам, актриса Муқаддас Саъдуллаевани ғийбат қилаверганидан, унинг оиласи бузилиб кетишига бир баҳя қолди. Шу аккаунтни йўқотиб ташлаш керак», — деди Шаҳзода Муҳамедова.

Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг таъкидлашича, @mashhur_yulduzlar_oilasi саҳифаси Муқаддаснинг «турмушга чиққанидан токи бугунги кунгача бўлган ҳаёти ҳақида мухлисларга ғийбат тарқатади».

«Ажрашганим йўқ, аммо Instagram’даги шу саҳифа туфайли оиламизда анча-мунча гап чиқди. Ҳомиладорлик вақтимда бир неча бор улардан бировнинг ҳаётига аралашмасликни, тинчини бузмасликни сўрадим, бироқ мурожаатларим бесамар кетди. Бу саҳифани ўчиртириб ташлаш учун судга арз қилмоқчиман», — деди актриса.

    Бошқа янгиликлар