Бугун, 17 февраль куни Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказида жойлашган ҳарбийлар ётоқхонасида кучли портлаш содир этилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар маълумотларига асосланиб, “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, портлаш овози Анқаранинг бир нечта туманларига эшитилган. Шунингдек, узоқ масофадан ҳам тутун кўринган. Портлаш юз берган ҳудудга Туркия хавфсизлик хизмати етиб келган. Портлаш сабаблари ҳозирча ошкор этилмаяпти.
4 февраль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳам портлаш содир бўлган эди. Портлаш оқибатида икки киши жабрланган.
12 январь куни эса Истанбул шаҳридаги Султонаҳмад майдонида портлаш содир бўлиши оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмган эди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Германия фуқаролари бўлган.





