Баҳор фасли яқинлашмоқда. Баҳорни бежизга севги ва гўзаллик фасли дейишмайди. Қуйида санаб ўтилаётган жуфтликларнинг тўйлари ҳам яқин кунларда бўлиши кутилмоқда.

Леди Гага ва Тейлор Кинни
34 ёшли Кинни севгилиси Леди Гаганинг қўлини сўраганига ҳам бир йил бўлди. Ўшанда Кинни севгилисига ярим миллион долларлик юрак шаклидаги бриллиант узук совға қилган эди. Леди Гага бу таклифдан ҳайратга тушган ва тўйга розилик билдирган эди. Шундан бошлаб, “монстрлар қироличаси”нинг тўйи ҳам унинг услуби каби ўзига хос бўлишини башорат қилмоқда. Аммо, ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Уларнинг тўйи фақат яқин қариндошлар иштирокида Малибудаги қасрда ёки Кеннининг орзусидагидек Марокашда бўлиши мумкин. Таклиф қилинган машҳурлар орасида таниқли дизайнер Донателла Версаче, Келли Осборн ва Тони Беннет бўлиши кутилмоқда. Тўйнинг санаси эса ҳозирча номаълум. Хонанда ўзининг тиғиз кун тартибида тўй санасини белгилашга вақт ажратолмаяпти.

Мэрайя Кэри ва Жеймс Пэкер
45 ёшли Мэрайя Кэри ҳақиқий аёллик бахтини тадбиркор Жеймс Пэкер билангина ҳис этди. Кэри ва Пэкер бир ярим йил аввал танишган. Қисқа вақт ичида уларнинг унаштируви ҳақидаги гап-сўзлар тарқалди. Хонанданинг яқин дўстларининг таъкидлашича, Мэрайя ва Жеймс шу қадар бир-бирларини севишадики, бу ҳатто уларнинг ёнида беш дақиқа бўлганларга ҳам сезилади. Миллиардер севгиси рамзи сифатида йил бошида 35 каратли бриллиант узук совға қилди. Бунинг натижаси ўлароқ у Мэрайядан “ҳа” деган жавобни эшитди. Айтишларича, севишганлар имкон қадар тезроқ ўз муносабатларини никоҳ риштаси билан боғлашни ният қилган.

Рози Хантингтон-Уайтли ва Жейсон Стэтхэм
Бу йилда Британиянинг энг таниқли юлдузли жуфтлиги РОЗИ ХАНТИНГТОН-УАЙТЛИ ва ЖЕЙСОН СТЭТХЭМ ҳам турмуш қуришни режалаштирмоқда. Бу икки севишган олтии йил аввал танишган бўлса ҳам, Жейсон қизнинг қўлини сўраганига бир ой бўлди. “Олтин глобус” тақдирлаш маросимида Жейсоннинг бўлажак рафиқасининг номсиз бармоғида узук тезда кўзга ташланди. Бундан сал ўтиб, бахтиёр жуфтлик ўзларининг унаштирилгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Аммо улар тўй кунини оммадан сир тутмоқда.

Ева Лонгория ва Хосе Антонио Бастон
Актриса Ева Лонгория учинчи марта турмуш қуришни ният қилди. Бу сафар унинг танлагани йирик медиахолдинг президенти Хосе Антонио Бастон бўлди. Улар икки йилдан бери севишади. Уларнинг тўйи йилнинг энг кутилаётган тўйларидан.
Манба: elle.ru





