Сўнгги пайтда теле ва радио эфирларида “Уммон” гуруҳининг йўқлиги мухлислар орасида турли шубҳаларни уйғотди. Гуруҳнинг камнамолиги сабаблари тўғрисидаги саволлар “Даракчи” таҳририятига ҳам келиб тушди. Саволлар битта: “Нега “Уммон” кўринмай қолди?!” Мазкур саволга ойдинлик киритиш мақсадида гуруҳ йигитлари билан боғландик.
- Узр, минг бора! Мухлисларимизни соғинтириб қўйганимиз рост, аммо бу бежизга эмас. Танаффус ҳам ижодий эди. Бу муддатда кўплаб қўшиқлар ва клиплар яратдик. Тез кунда тарона ва клиплар билан кетма-кет мухлисларни ҳурсанд қиламиз. Шу кунларда “ Соат 7 да” номли қўшиғимизга клип суратга олишни режалаштирдик. Тинглагач ва клипни томоша қилгач, мухлисларимиз ҳурсанд бўлишлари аниқ!
Ёдгорбек Юксал





