"Грэмми" мукофоти тақдирлаш маросимига ташриф буюрган Голливуд актёри Жонни Деппнинг ташқи кўриниши аксарият журналистлар танқидига учради. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.
Журналистларнинг фикрига кўра, “Кариб денгизи қароқчилари” фильми юлдузи тақдирлаш маросимига “кексайган”, “семиз” ва ҳорғин кўринишда келган.
52 ёшли актёр қизил йўлакчада ўзининг кекса дўстлари Aerosmith мусиқачиси 65 ёшли Жо Перри ва 68 ёшли Элис Купер ҳамроҳлигида пайдо бўлган.
Кўпчилик журналистлар Жоннининг кекса дўстларидан 15 ёш кичик бўлишига қарамай, худди улардек қариганини пайқаган.
Шунингдек, Депп кийган шим анча узун, унинг эгнидаги нимча эса у озғинроқ пайтда сотиб олингани кўриниб турарди.





