Global Petrol Prices нашри томонидан тузилган бензин нархи энг паст мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 50-ўринда қайд этилди, деб хабар беради “Uz24.uz”.
Global Petrol Prices нашри бензин нархи энг арзон бўлган 181 давлат рейтингини тузди. Унда Ўзбекистон 50-ўриндан жой олди, 1 литр бензиннинг нархи 0,86 долларга тенг.
Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон 5-ўринни банд этди. Қозоғистон (8-ўрин, 0,38 долл./литр), Қирғизистон (18-ўрин, 0,49 долл./литр) ва Тожикистон (43-ўрин, 0,74 долл./литр).
Дунё бўйича энг арзон ёнилғи Венесуэллада — 1 литр бензиннинг нархи бор-йўғи 2 центга тенг. Россия ушбу рейтингда 15-ўринни банд этди (0,46 долл./литр).
Мамлакатлар орасида бензиннинг ўртача нахи 1 литр учун 0,96 долларни ташкил этди. Тадқиқот натижаларига кўра, ривожланган давлатларда ёнилғи нархи анча юқори, қолоқ давлатлар эса нефтни арзон нархларда экспорт қилади.





