Хонанда Райҳон Ғаниева “Кимларни соғинасиз...Собиқ эрингиз ё яна кимлардир?” деган саволга “Йўқотиш – ҳам ўз ўрнида керак! Бу ҳаётда ниманидир ўргатади. Инсонлар ҳаётингга кириб келади ва кетади бир кун... Ҳар бир ҳолат янги бир сабоқ!” дея жавоб берди.
“Қаҳвангизга неча қошиқ шакар солишни биладиган” инсонни топа олдингизми? Ёлғиз аёлга суянадиган елка керак деган нақл бор” деган саволга эса Райҳон қуйидагича жавоб берди:
“Йўқ... Бироқ, ҳаётимда ким бор ё нима йўқ, Худога шукур қиламан. Жуда бахтлиман. Ҳар қандай вазият бўлади. Куламан, йиғлайман... Бу ҳаёт. Унинг ранглари турфа. Ҳаммаси бир маромда кечса ҳам зерикарли бўлади. Мана, об-ҳаво ҳам ўзгариб туради. Қорнинг ўз ўрни бор, ёмғирсиз ҳам бўлмайди. Қуёш қадри булутли ва совуқ дамларда билинади. Борига шукур қилган одам ҳеч қачон кам бўлмайди”.





