АсосийShou-biznes

“Муҳташам юз йил” телесериали юлдузи Бурак Озчевит Озарбайжонга келди (Фото)

“Муҳташам юз йил” телесериалида Малкочўғли Боли бей образи орқали танилган турк актёри Бурак Озчевит Бокуда намойиши бошланган “Kardeşim Benim” фильми тақдимот маросимига ташриф буюрди, деб хабар беради “1news.az”.

Мазкур фильмда Бурак Озчевит бош рольни ижро этган. Боку шаҳридаги фильм тақдимот маросимига Буракдан ташқари фильмда роль ижро этган актриса Асил Энвер ҳам келган. Тақдимот маросими олдидан туркиялик актёрлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Бу Бурак Озчевитнинг Боку шаҳрига иккинчи ташрифи. Бундан аввал у 2015 йил январь ойида “Aşk sana benzer” фильми премъерасига севгилиси Фахрия Эвжен билан келган эди.

Бурак ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасига Боку шаҳридаги меҳмонхона деразаси ёнида тушган суратини жойлади ва озарбайжонлик мухлисларига салом йўллади.

 

Бурак Озчевит иштирокидаги янги фильм комедия жанрида суратга олинган.

    Бошқа янгиликлар