АсосийDunyo

Эгей денгизида ўтказилаётган ўқув-синов машғулотлари вақтида Греция вертолёти йўқолди

Греция ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолёт, 11 февраль куни Эгей денгизининг  Лерос оролида ўтказилаётган ўқув-синов машғулотлари вақтида бедарак йўқолди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Agusta-Bell AB.212 вертолёти  “Астрапи 2/16” манёврида қатнашаётган “Никифорас Фокас” ҳарбий кемаси палубасидан ҳавога кўтарилган. Вертолёт денгиз юзасини ўрганиш учун юқори бўлмаган баландликда парвозни амалга оширган. У ҳавога кўтарилгандан бир неча дақиқа ўтгач, алоқа узилган. Экипаж тревога сигнали бермаган, улар уч кишидан иборат бўлишган. Қидирув ишларида Греция ҳарбий ҳаво кучлари ва кемалари иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар