АсосийJamiyat

Бандликка кўмаклашиш марказлари ҳар йили 30 мингга яқин ёшларни касб-ҳунарга қайта ўқитади

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан корхоналарнинг буюртмалари асосида ҳар йили 25-30 мингга яқин иш билан банд бўлмаган ёшлар касб-ҳунарга қайта ўқитилади. Бунинг учун 217 та базавий касб-ҳунар коллежларининг имкониятларидан фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси самарали амалга ошириб келмоқда.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этилди.

Ушбу Марказ ўзининг имкониятлари ва амалий аҳамиятига кўра ҳамда  энг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, ўқув-ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва амалиёт қўлланмалари билан билан ўзига хос бетакрор ҳисоблананиб, Ўзбекистондаги касбий таълим тизимида ўзининг муносиб ўрнига эга.

Марказ 360 ўқувчи ўринга эга бўлиб, бошқа ҳудудларджан келган ўқувчилар учун қулай шароитларга эга бўлган 100 ўринли ўқувчилар турар жой биноси ҳам мавжуд.

Ўқиш муддати – 10 ой, шундан бевосита марказда кась-ҳунарга ўқитиш 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти ўташ.

Марказда юқори малакага эга бўлган 24 нафар ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш усталари меҳнат фаолитяти юритади, улардан 10 нафари Корея Республикасида махсус тайёргарликдан ўтишган. Бундан ташқари KOICA томонидан 8 нафар кўнгилли ўқитувчилар Кореядан марказга ёрдамга йўлланган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорлик бу билан чегараланиб қолмайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Ҳукуматлари ўртасида имзоланган Келишувлар доирасида Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида ҳам бундай Касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар