“Даракчи” мухбири “Эътироф-2015” тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши театр актёри” номига сазовор бўлган актёр Феруз Бурхоновни суҳбатга тортди.
- “Йилнинг энг яхши театр актёри” бўлдингиз. Бунга қайси образингиз лойиқ топилди деб ўйлайсиз?
- Хабарингиз бор, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асари миллий театримизда қўйила бошланди. Ундаги Отабек образим учун шу номга лойиқ топилдим.
- Сизга бериладиган гонорар ҳам ошгандир?
- Йўқ, нархларга унвон ҳали таъсир қилмади (кулади).
- Таклифлар-чи?
- Таклифлар кўпайди. Айни кунда бир иккита лойихани кўриб чиқяпман. Насиб қилса янги образлирим билан мухлисларни хурсанд қиламан!
Ёдгорбек ЮКСАЛ





